tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/979
Last Update:
Яқин танишимга пул йиғин қилиб турганимизда, пул кераклигини билиб қолдим. Кўпчилик олдида ҳижолат бўлмасин деб, «мен бериб тураман», десам, 3–4 кунда ишлаётган уйимнинг эгаси пул ташлаб беради, тушиши билан сенга ташлаб бераман, деди. «Ҳоп», деб пулни бердим.
Орадан 2 ҳафта ўтди — танишим жим. Кейин телеграмига кириб: «3–4 кунда пул тушади, ташлаб бераман», дегандинг, йўқ бўлиб кетдинг, деб хабар ёздим. 3–4 соатдан кейин хабар келди. Очсам, ҳол-аҳвол сўраган, кейин ўзининг вазиятини тушунтириб, охирида «ҳижолат бўлма, бераман», дебди.
Кейин мен ҳам ёзиб юбордим: «Мен бу пулга ҳижолат бўлганимда, сенга ўз ихтиёрим билан қарз бермасдим. Бу вазиятда мен эмас, 4 кун деб йўқ бўлиб кетган сен ҳижолат бўлишинг керак», деб.
Шунақа одамларга ҳайрон қоламан. Қарз масаласида қарз олишади-да, кейин йўқ бўлиб кетишади. «Айтилган муддат» деган тушунча йўқ. Мен бундай одамлар билан бир марта олди-берди қиламан. «Панд едимми», қайта сўраса, юзига айтаман “Сенга қарз йўқ” деб.
Яна вазиятини тушунтириб, «қарз бермасанг, бошқа сўрайдиган одамим йўқ», деб қўймаса, сабаби қониқтирса, ўша пулни кечиб бераман. Берса — оламан, бермаса — сўрамайман.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/979